13:15 | 29.11.23

                       

Қашқадарёда иш вақтида туғилган кун нишонлаган тез ёрдам ходимлари жазоланди — видео

Ғузорда тез ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширага интизомий жазо қўлланилган.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлагани бўйича чора кўрилди, деб хабар бермоқда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Билдирилишича, ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда тез ёрдам ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлган эди.