11:54 | 17.11.23

                       

Қашқадарёда кучли портлаш бўлди — видео

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, ҳодиса ёқилғи қуйиш шохобчаси атрофида рўй берган.

Қашқадарёнинг Қарши ва Касби туманлари ўртасидаги йўлда жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, портлаш бугун, 17 ноябр куни ярим тунда рўй берган.

Воқеа гувоҳлари томонидан юборилган видеога кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаси атрофидаги бутун катта майдон олов билан ўралган. Ўлганлар ва жабрланганлар ҳақида ҳали аниқ маълумотлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: