21:39 | 04.01.24

                       

Асилбек Худаяров Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Бунгача Соғлиқни сақлаш вазири сифатида Амрилло Иноятов фаолият юритаётганди.

Президентнинг тегишли фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилган. Бу ҳақда вазирликнинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Бунгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Бунгача Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида Амрилло Шодиевич Иноятов ишлаб келаётганди. У лавозимга 2022 йил декабр ойида тайинланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: