12:42 | 05.09.23

                       

Асрлар давомида кўплаб цивилизация ва маданиятларни қамраб олган шаҳар – Адияман

Шаҳар меҳмонлари Намруд тоғининг қадимий тош ҳайкаллари, Перре тарихий шаҳри харобалари ва ҳукмдор Антиохга атаб қурилган мақбарани томоша қилишлари мумкин.

Тарих давомида кўплаб цивилизация ва маданиятларни ўз ичига олган бу қадимий шаҳар сизга ўтмишдан кўп сирларни «пичирлайди». Асрлар давомида улуғворлиги билан бутун дунё эътиборини ўзига тортган Намруд тоғининг «тангрилар ва қироллар» номли ҳайкалларини кўриш, ўзининг табиий гўзаллиги билан ЮНEСКО томонидан Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ушбу шаҳарнинг афсунига тушишни истасангиз Адияманга ташриф буюринг!

Фото: Туркия туризм агентлиги

Адияман Намруд тоғи қуёш чиқишида ҳам, ботишида ҳам беқиёс бўлиб, қадимги ҳайкаллари сизни ҳайратда қолдиради.

Коммагена цивилизациясининг инсониятга туҳфаси бўлган Адиямандаги муҳташам «тангрилар ва қироллар» ҳайкаллари билан бутун дунёнинг диққат марказига айланган Намруд тоғи ҳар йили меҳмонларни ўзига жалб қилмоқда.

Фото: Туркия туризм агентлиги

1987 йили ЮНEСКО томонидан Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Намруд тоғи ва атрофидаги ҳайбатли мозор тепалиги Онадўлу тупроқларидаги 18 та жойдан биридир.

1988 йилда Миллий боғ деб эълон қилинган минтақа Туризм Ёзувчилари ва Журналистлари Халқаро Федерацияси FIJET томонидан Туризм Оскари деб қабул қилинган “Олтин олма” мукофотига лойиқ деб топилди.

Намруд тоғи

Намруд тоғи харобалари Адияманнинг Кахта тумани чегараларида жойлашган. Коммагена қироли Антиох I томонидан 2206 метр баландликдаги Намруд тоғи этагида худолар ва аждодларга миннатдорчилик билдириш мақсадида қурилган қабрлар ва монументал ҳайкаллар эллинистик даврнинг ажойиб намуналаридир. Монументал ҳайкаллар шарқ, ғарбий ва шимолий террасаларда тарқалган. Яхши сақланган гигант ҳайкаллар оҳактош ва қумтош блокларидан ясалган бўлиб, баландлиги 8-10 метрни ташкил қилади.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Намруд тоғи некрополи

Дастлабки баландлиги 55 метр бўлса-да, табиат ва инсонлар таъсирида юзлаб йиллар давомида некрополнинг баландлиги 50 метргача пасайган. Умумий ҳажми 30 минг куб метр бўлган ўйма тошларнинг некропол устига қўйилиши натижасида ҳосил бўлган. Маълумки, некропол Коммагена қироли Антиох I га тегишли мақбарадир.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Перре қадимий шаҳри

Шаҳар марказидан 3 километр шимолда жойлашган Перре, қадимги манбаларда Мe’аrаth Gazze Poron, Месопотамияда эса Пирин ва Перин деб аталган. Шаҳар Коммагена қироллигининг бешта йирик шаҳарларидан бири (милоддан аввалги 163-72 йиллар). Малатя (Мelitene) ва Коммагенанинг пойтахти Самсат (Samosata) ни боғлайдиган йўлда бўлиши шаҳарнинг геосиёсий аҳамиятини оширади.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: