22:22 | 06.02.24
Маҳаллий аҳамиятга молик бўлган курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, ботаника ва дендрология боғлари, табиат боғлари ҳам фақатгина кенгашлар розилиги билан ташкил этилади ёки тугатилади. Яъни бу борадаги қарорлар тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан сайланган депутатлар фикрини инобатга олган ҳолда, коллегиал тартибда қабул қилинади.
Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни «Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Маҳаллий аҳамиятга молик бўлган курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, ботаника ва дендрология боғлари, табиат боғлари ҳам фақатгина Кенгашлар розилиги билан ташкил этилади ёки тугатилади;
Яъни, бу борадаги қарорлар тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан сайланган депутатлар фикрини инобатга олган ҳолда, коллегиал тартибда қабул қилинади.
Фармон билан Ўзбекистон маҳаллий бошқаруви тарихида биринчи маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модель — «Кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоидалар белгилаб берилди.
Фармон билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:
Кенгашлар самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар ва моддий-техника билан таъминланади. Хусусан, фармонга мувофиқ халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) кенгашларини алоҳида-алоҳида бино билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: