15:55 | 21.12.23

                       

Автомобиллар, китоблар ва смартфонлар: Uzum Market ўзбекистонликлар яқинларига Янги йилга қандай совға беришни режалаштираётганини аниқлади

Миллий маркетплейс тадқиқотида мамлакатнинг 5000 дан ортиқ аҳолиси иштирок этди.

Мамлакат аҳолисининг 90% дан ортиғи Янги йилни уйда оиласи билан нишонлашни ва атиги 2-3 энг яқинларига совға беришни режалаштирмоқда. Бу йил энг кўп хоҳланган совғалар рўйхатида: смартфонлар, ноутбуклар, соатлар ва, албатта, пул. Ёшлар смартфонларни хоҳлашади, аммо ўрта ва катта ёшдаги ўзбекистонликлар совға сифатида маиший техника олишдан хурсанд бўлишади. Ўтган йили энг кўп орзу қилинган совғалар китоблар ва iPhone смартфонлари бўлган.

Ўзбекистонликлар яқинларининг дидини остида кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарларни кўришни истасалар, бундай совға бермоқчи бўлганларнинг сони 2 баравар кўп — мамлакат аҳолисининг 30 фоизи яқинларига кийим ва аксессуарлар беришни режалаштиришмоқда. Автомобиллар билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат — респондентларнинг 15 фоизи янги машинани совға сифатида олишни хоҳлашади, аммо яқинларига машина беришни режалаштираётганликларини иштирокчиларнинг 7 фоизи айтди.

«Бугунги кунда Uzum Market маркетплейсида 600 000 дан ортиқ ноёб товар номлари тақдим этилган, шунда ҳатто кичик аҳоли пунктларидаги фойдаланувчиларимиз ҳам бутун оиласи учун совғалар сотиб олишлари ва эртаси куни уларни олишлари мумкин, — дейди Uzum Market маркетплейсининг бош директори Илшат Хаметов. — Бизнинг тажрибамиз ва сўров маълумотлари кўрсатиши бўйича мамлакатнинг ⅔ аҳолиси байрамга ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда ва яқинларига совғаларни олдиндан сотиб олишмоқда. Ва Янги йил байрамлари оилавий бюджетга оғир тушмаслиги учун фойдаланувчиларимиз буюртмаларни Uzum Nasiya’дан муддатли тўловга олишлари ва 5-декабр куни Uzum Market бошланган Янги Йил Савдосида иштирок этиб, минглаб товарлар орасидан совғаларни танлашлари мумкин».

Сўров маълумотларини Uzum Market статистикаси ҳам тасдиқлайди: декабр ойида платфотмада смартфонлар ва маиший техника савдоси ноябр ойининг шу даврига нисбатан 15 фоизга ўсди, кийим-кечак ва пойабзалга талаб 27 фоизга ошди, ширинликларни эса 2 баравар кўп сотиб олишмоқда. Маркетплейс фойдаланувчилари уйни безатиш ҳақида ҳам унутишмади: арчалар, чироқли маржоналар, байрамона столга яшил нўхат ва маккажўхори ҳам энг кўп сотилаётган товарлар қаторида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: