11:10 | 24.10.23 901

Ғазо секторида ҳалок бўлган болалар сони икки мингдан ошди

17 кундан бери давом этаётган Исроил-Фаластин можароларида қурбонлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда.

Аввалроқ, Исроил ташқи ишлар вазирлиги Исроил-Фаластин можаросида қайси давлатларнинг фуқаролари ҳалок бўлганини очиқлаганди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий можароларда ҳалок бўлган болалар сони биргина Ғазо секторида икки мингдан ошди. Бу ҳақда Save the Children халқаро хайрия ташкилоти хабар берди.

Айтилишича, Ғарбий Соҳилда яна 27 нафар бола ҳалок бўлган. Жабрланган болалар сони эса 4,6 мингдан ошган.

«Бундай кичик ва зич жойлашган ҳудудда рўй бераётган можаро, жумладан доимий ҳаво ҳужумлари тинч аҳоли қурбонларининг ҳайратланарли даражада кўпайишига олиб келади» дейилган ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.

Хайрия ташкилотининг қайд этишича, Ғазо секторидаги ҳужумлар натижасида минглаб уйлар, ўнлаб ўйин майдончалари, мактаблар, касалхоналар, черковлар ва масжидлар вайрон бўлган.

«Жабрланган болалар аччиқ куйишлар олдилар, оёқ-қўлларини йўқотдилар ва бошқа даҳшатли жароҳатларнинг оғриқларини бошдан кечиришмоқда» дея қўшимча қилинган баёнотда.

Save the Children ташкилотининг Фаластиндаги директори Жейсон Ли томонларни болаларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга ва халқаро ҳамжамиятни эса бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирган.

Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар шу йилнинг 7 октябридан бери давом этмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган Ғазо сектори аҳолисининг ярмини болалар ташкил этади. БМТ агентликлари Ғазо секторидаги ҳалокатли вазиятни қайд этиб боришмоқда. Унга кўра, aнклавда 5,1 минг киши ҳалок бўлган, 15,3 минг киши жароҳатланган. Ғарбий Соҳилда эса 95 киши ҳалок бўлган ва 1,7 минг киши жароҳатланган. Исроилда 1,4 минг киши ҳалок бўлган ва 5,4 минг киши жароҳат олган.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 201
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 398
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 213
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 444
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322