16:06 | 19.11.23

                       

Ғазо ҳудудида ҳалок бўлганлар сони 12,3 мингдан ошди — анклав расмийлари

Шифохоналар нишонга олиниши натижасида 25 та касалхона ва 52 та соғлиқни сақлаш марказлари фаолияти тўхтаган.

Al-Mayadeen анклав ҳукуматига таяниб хабар беришича, Ғазо секторига берилган зарбалар натижасида 12,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Фото: Telegram

Жумладан, беш минг бола, 3,3 минг аёл вафот этган. 30 мингдан ортиқ жароҳат олганларнинг 75 фоизидан ортиғини аёллар ва болалар ташкил қилган. Шифохоналар нишонга олиниши натижасида 25 та касалхона ва 52 та соғлиқни сақлаш марказлари ишдан чиққани тасдиқланган.

18 ноябр куни Исроил мудофаа кучлари минтақанинг шимолидаги Ал-Фахур мактабига зарба берганини Al-Jazira хабар берган. Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳужум натижасида камида 50 киши ҳалок бўлган. Ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра эса, Исроилда 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Мей Кайле Ғазо секторида 35 та касалхонадан 20 таси ёқилғи ва тиббий материаллар тугаганлиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатганини айтган.

Аввалроқ, ҲАМАС ва Исроил келишуви натижасида 5 кунга жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: