12:19 | 01.03.24

                       

Баҳорнинг илк дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Баҳорнинг илк дам олиш кунлари Ўзбекистон аҳолисини мавсумга хос об-ҳаво билан қувонтирмайди. 1–3 март кунлари аксар вилоятларда булутли об-ҳаво бўлади, вақти-вақти билан ёмғир аралаш қор ёғади. Фақат 2 ҳудудда ёғингарчилик кутилмайди. Кейинги ҳафтадан баҳор ўз таъсирини ўтказади ва ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди.

«Ўзгидромет» баҳорнинг илк дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди.

Ушбу йил баҳорнинг биринчи кунлари Ўзбекистон аҳолисини баҳорий об-ҳаво билан қувонтирмайди. 1-3 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида асосан булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Республика ҳудуди бўйича дам олиши кунлари ҳарорат асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 март кунлари 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Март ойининг биринчи кунларида ҳарорат фони баҳорнинг бошланиши учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага паст бўлади, бу эса ўтган йилга нисбатан деярли пастдир, бунда март ойида ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиққа етган. Аммо кейинги ҳафта, бироз кечикиш билан бўлса ҳам, баҳор ўз таъсирини ўтказади ва ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: