8:11 | 11.06.24
Судьялар олий кенгаши «Бахти Ташкентский» ва бошқаларга оид суд мажлисида видеотасвир ва аудиога олиш чеклангани бўйича маълумот берди.
Суд мажлиси журналист ва блогерларнинг иштирокини узил-кесил таъқиқламайди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқдаги айрим каналлар ва электрон нашрларда Б. Кудратуллаев («Бахти Ташкентский») ва бошқаларга оид жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилаётган бўлсада, раислик этувчи томонидан оммавий ахборот воситалари ходимларига суд жараёнини видеотасвир ва аудиога олиш чеклангани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур жиноят иши бўйича аввалги суд мажлисидан олинган лавҳалар қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқдаги каналларда турлича талқинлар билан эълон қилингани, натижада жамоатчиликда нотўғри тасаввурлар шаклланишидан ташқари судга нисбатан ижтимоий босим эҳтимолини ҳам пайдо қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, раислик этувчи томонидан зарур процессуал чоралар кўрилган. Қолаверса, бундай тартиб халқаро амалиётда ҳам кўплаб кузатилади.
Бироқ суднинг мазкур ажрими суд мажлисида журналист ва блогерларнинг иштирокини узил-кесил таъқиқламайди. Яъни, улар жараённи бевосита кузатиши, ўзлари учун зарур қайдлар қилиб боришига монеълик йўқ.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: