23:40 | 19.02.24

                       

Бахтиёр Саидов Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

«Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаати йўлида янада аниқ натижаларга эришиш учун ҳамкорлик қилади», — дейилади вазир томонидан эълон қилинган постда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Учрашув кун тартиби бой ва кенг қамровли бўлиб, қардошлик алоқаларининг барча соҳаларини қамраб олган.

«Биз қўшниларданда яқинроқмиз, умумий жиҳатларимиз, тарихимиз ва келажагимиз муштарак. Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаати йўлида янада аниқ натижаларга эришиш учун ҳамкорлик қилади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидаги ҳамкасбларимизга самимий қабул учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканини айтганди. У икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 4 миллиард доллардан ошганини маълум қилган. Таъкидланишича, сўнгги йилларда товар айирбошлаш изчил ўсиб, 4 миллиард доллардан ошган, саноат кооперацияси соҳасида сезиларли ютуқларга эришилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: