16:40 | 09.05.23 603
Байрам муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»га махсус автобус қатновлари йўлга қўйилди
Боғда 9 май куни соат 21:00 да байрам мушакбозлиги ташкил этилади
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлиб ўтадиган байрам тадбирига ташриф буюрувчилар учун 9-май куни соат 18:00 дан ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ташкил этилади.
Автобус йўналишлари қуйидаги жадвал асосида ташкил этилади:
- «Машинасозлар метроси — Янги Ўзбекистон боғи»;
- «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи»;
- «Янгибозор қўрғони — Янги Ўзбекистон боғи»;
- «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи»;
- «Буюк ипак йўли метроси — Янги Ўзбекистон боғи».
Аввалроқ, Мудофаа вазирлиги Тошкентда 9 май куни соат 21:00 да Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»да байрам мушакбозлиги ташкил этилиши ҳақида хабар берганди.