14:55 | 04.03.24

                       

Бандлик вазирлиги: Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайди

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайгани маълум қилинди. Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республиканинг 208 та шаҳар ва туманида ўтказилган ижтимоий сўровномага кўра, ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайган.

Бандлик вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил якунига кўра, ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайган. 2023 йилнинг декабрь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республиканинг 208 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 1000 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 10 000 уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқаро қамраб олинди. 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19 миллион 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига (1,1 фоизга) ошган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: