15:06 | 22.06.23 1398

BBC телеканалида Ўзбекистон туризм салоҳияти ёритиб борилади

Телекомпания томонидан Travel Show Uzbekistan Special кўрсатуви ҳам тайёрланади

Жаҳоннинг етакчи телеканали BBC World News томонидан бутун дунё сайёҳларининг катта аудиториясини ўзида жам қилган The Travel Show ҳафталик теледастури орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус кўрсатувлар тез орада эфирга узатилиши маълум қилинди.

Дунё бўйлаб 200 дан ортиқ мамлакатлар ва ҳудудларда жами 450 миллиондан ортиқ кузатувчига эга BBC World News телекомпанияси билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида телекўрсатув лойиҳаси амалга оширилилмоқда. Унга кўра, The Travel Show ҳафталик теледастури доирасида Ўзбекистонга бағишланган 23 дақиқалик махсус телекўрсатув оммага ҳавола этилиши режалаштирилган.

Шу кунларда, BBC World News телеканали эфирларида реклама сифатида 2 ва 4 дақиқалик модуллар (Ўзбекистон ҳақидаги тўлиқ теледастурдан парчалар) намойиши бошланиши билдирилди.

Бундан ташқари телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Ўзбекистон ҳақидаги The Travel Show дастури махсус сонининг тарғиботи амалга оширилмоқда.

Телеканалда Ўзбекистон ҳақида тўлиқ метражли 23 дақиқалик махсус кўрсатув премьерадан ташқари 4 ой давомида такроран 4 маротаба эфирга чиқиши белгиланганди.

Мазкур телекомпания томонидан Travel Show Uzbekistan Special кўрсатуви ҳам тайёрланган бўлиб, кўрсатув давомида томошабинлар учун Ўзбекистон бўйича қимматли маълумотлар тақдим этилади.

Шунингдек, BBC Travel’нинг ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон ҳақидаги Travel Show дастурининг махсус сони эфирга узатилишидан аввал доимий равишда тарғиб қилинади.

Дастур материаллари билан онлайн видео парчалар BBC Travel Show дастури саҳифасида, BBC News онлайн ва BBC Reel’да эфирга узатилиши маълум қилинди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1641
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1042
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1301
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094