10:46 | 23.04.24

                       

Бекободда «Ўзметкомбинат» ишчиси ўзини осиб қўйди

Бекободда «Ўзметкомбинат» ишчиси ўзини осиб қўйди. Ҳодиса жойидан ашёвий далиллар топилган.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган «Ўзметкомбинат» АЖ ходими ишхонасининг омборхонасида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълумотларга кўра, 17 апрел куни соат 09:00 ларда шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унга кўра, 53 ёшли К.Ш. ўз иш жойи яъни, «Ўзметкомбинат» АЖга қарашли «Навли прокат бўлими»нинг омборхонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, К.Ш.нинг ўлимига бўйин аъзолари сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, шаҳар кўп тармоқли поликлиникасининг маълумотномаларига асосан марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги аниқланган. Ҳодиса жойидан ашёвий далил сифатида марҳум ўзини осишда фойдаланган 1,5 метр бўлган арқон олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: