17:31 | 06.02.24
Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев вазифасидан озод қилинди. У 2021 йил июл ойида ушбу лавозимга тайинланганди.
Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда 2024 йил 6 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
«Ўзбекистон республикаси Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қарорнинг 2-моддасига мувофиқ,
Қарор қиламан:
- Махамадзияев Тапил Равшанович Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод этилсин.
- Ушбу қарор халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг сессиясига тасдиқ учун киритилсин», — дейилади ҳоким қарорида.
Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юклатилган.
Маълумот учун, Тапил Маҳамадзияев 2021 йил июл ойида Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: