12:20 | 08.02.24

                       

Беларусь президенти «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйди — фото

Беларусь президенти Лукашенко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументига гул қўйди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 8 февраль куни бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмон мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Тошкентнинг «Ҳумо» ва Остонанинг «Номад» хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилганди. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: