15:58 | 31.01.24

                       

Benkam: Хорижий ОАВдан етакчи ишлаб чиқарувчиларгача халқаро эътироф

2023 йил Benkam тарихида муҳим йил бўлиб, унинг Ўзбекистон саноат секторининг муҳим иштирокчиси сифатидаги мавқеини тасдиқлаб берди.

Компания Шимолий Америка томон ўз уфқларини кенгайтириб, АҚШ бозорига кириб борди ва ушбу қадамни бренднинг энг муваффақиятли ютуқларидан бири сифатида белгилаб олди.
Ўзбекистон саноатида Benkam бу шунчаки, алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонаси эмас. Бу саноат оламида чарақлаган янги юлдуз бўлиб, унинг 2023 йилдаги муваффақияти нафақат миллий, балки халқаро ўйинчиларнинг ҳам эътиборини ўзига тортди.

Қандай жиҳат Benkamʼни бу қадар ноёб қилади? Биринчидан, бу компаниянинг барча маҳсулотлари жавоб берувчи энг олий сифат стандартларидир. Benkam маҳсулотларининг ишончлилиги ва мустаҳкамлиги нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам тан олинмоқда. Benkamʼнинг алюминийдан барқарор фойдаланиш борасида илғор тажрибаларни ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилишга бағишланган ASI (Aluminiy Barqarorlik Tashabbusi) халқаро ташкилотига аъзолиги бу эътирофни таъкидловчи муҳим жиҳатдир.
АСИ — бу, шунчаки аббревиатура эмас. Бу компаниянинг алюминий маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барқарорлик ва масъулиятнинг энг юқори стандартларига содиқлигини таъкидлайдиган мақом саналади. ASIʼнинг тўлақонли аъзоси бўлишга эришиш, Benkam учун хавфсизлик, экологик барқарорлик ҳамда ишлаб чиқаришнинг юқори даражасига содиқ эканлигига яна бир бора исбот бўлди.

Замонавий бизнес нафақат юқори сифатли маҳсулотларни, балки халқаро стандартлар ва сертификатлаштиришларда ҳам фаол иштирок этишни талаб қилади. Light Metal Age вa Aluminium International Today(АҚШ ва Европада алюминий саноати учун етакчи платформалар) каби нуфузли халқаро нашрлар томонидан Benkamʼга кўрсатилаётган қизиқиш бренднинг жаҳон миқёсида тан олиниши ҳамда саноат ривожланишига қўшаётган салмоқли ҳиссасини таъкидлайди.

Шундай бўлсада, Benkam эришилган ютуқларда тўхтаб қолмаяпди. Сифат соҳасидаги IATF 16949 ва энергия менежментида ISO 50001 каби қатъий стандартларнинг жорий этилиши компаниянинг доимий равишда такомиллашиб боришига ҳамда энг долзарб халқаро талабларга муносиб бўлишига интилишидан далолат беради.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Benkamʼнинг 2023 йилдаги муваффақияти — бу нафақат компания муваффақияти, бу Ўзбекистон саноат секторининг ўсишига қўшган ҳиссаси ҳисобланади. Америка бозоридаги янги уфқлар нафақат қалбларни ғурур ҳисига тўлишига сабаб, балки жаҳон алюминий маҳсулотлари саноатида унинг етакчилигини янада ошириш ҳамда мавқеини мустаҳкамлаш учун рағбат бўлмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: