22:26 | 16.10.23 1847

Беш нафар ўзбекистонлик Исроилдаги тўқнашувларда ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Бугун, 16 октябр куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бутун дунё бўйлаб 41 та мамлакатнинг фуқаролари, жумладан ўзбекистонлик уч нафар фуқаро мамлакатдаги ҲАМАС билан тўқнашувларда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Фото: AFP

Қайд этилишича, мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувлар вақтида Ўзбекистонда туғилган ва ўтган аср 90 йилларида репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 нафар шахс ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортларига эга эмас.

«Юқоридагиларни эътиборга олиб, ОАВни кузатиб борувчи фуқароларда бўлиб ўтаётган воқеалар кўлами ва уруш ҳаракатлари ҳақида нотўғри қарашлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида маълумотларни чоп этишдан олдин, уларни ишончли манбалардан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси орқали қайта текширишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси мамлакат фуқароларининг куч билан ушлаб турилгани ҳақидаги хабарларга ҳам раддия берган эди. Шунингдек, ўтган аср 90 йилларида Исроилга кўчиб кетган ўзбекистонлик эркак тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 336
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1932
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2668
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 615
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 844
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 795