12:54 | 01.08.23

                       

Бешинчи TAF!23: йилнинг энг яхши рекламаси — танлов экспертлар ва истеъмолчилар қўлида

Bugun.uz TAF!23 Тошкент реклама фестивалининг ахборот ҳамкори.

Бешинчи TAF!23 Тошкент реклама фестивали бир вақтда иккита танлов учун лойиҳаларни қабул қилади: эксперт ҳайъати фикрига кўра TAF!23 танлови ҳамда истеъмолчилар фикрига кўра «2023 йил рекламаси» танловига.

Фото: Ўзбекистон маркетинг уюшмаси

Икки танловда қатнашишнинг янгича формати мамлакатдаги барча брендлар ва агентликларга 2022-2023 йиллардаги ўз фаолиятлари натижаларини ҳам маҳаллий, ҳам халқаро ҳайъатга, шунингдек минглаб истеъмолчиларга намойиш этиш имкониятини беради.

TAF!23 Тошкент реклама фестивали — Ўзбекистондаги кенг кўламли тармоқ реклама воқеаси. Фестивал дастурида: TAF!23 ва «2023 йил рекламаси» танловлари, бешинчи халқаро реклама конференцияси, кўргазма, ABC show – жаҳоннинг энг яхши рекламаси коллекцияси, ғолибларни тақдирлаш маросими, Night party. Бу йил барча истовчиларда фестивалда қатнашиш учун кўпроқ имкониятлар пайдо бўлди, бу тадбир янги билимлар, унутилмас ҳиссиётлар, руҳлантирувчи совринларга эга бўлиш, танишлар доирасини кенгайтириш ҳамда ҳамкасблар ва дўстлар билан мулоқот қилиш учун қулай майдонга айланмоқда.

Экспертлар фикрига кўра, TAF!23 танлови учта йўналиш: marketing & creative effectiveness, creativity & craft, social бўйича 19 та номинацияда кейслар қабул қилади. Танловда 2022-2023 йиллардаги муваффақиятли реклама кампаниялари қатнашиши мумкин. Шорт-листни танловнинг Ўзбекистондаги етакчи компанияларнинг 104 нафар вакилидан иборат маҳаллий ҳайъати саралаб олади. Сўнгра халқаро ҳайъат ғолибларни аниқлайди. TAF!23 танловига кейслар 4 сентябрга қадар қабул қилинади.

Истеъмолчилар фикрига кўра «2023 йил рекламаси» танлови 8 та номинация бўйича ишларни қабул қилади:

  • ТВ-реклама
  • Интернетда реклама
  • Радиореклама
  • Ташқи реклама
  • Логотип
  • Қадоқ
  • Сайт
  • Мобил илова

«2023 йил рекламаси» танловига лойиҳалар 21 августга қадар қабул қилинади. 28 августдан 25 сентябргача Телеграм-ботда истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши ўтказилади, у ерда ҳар бир номинация бўйича ғолиблар аниқланади.

Тошкент реклама фестивали – бу мунтазам ривожланиб бораётган лойиҳа. Бу йилги дастурда кўп янгиликлар мавжуд. Биринчидан, биз бир вақтда иккита танлов жорий қилдик, токи барча истовчиларда қатнашиш форматини танлаш имкони бўлсин: кейсларни экспертлар фикрига кўра TAF!23 танловига, реклама лойиҳаларининг ўзини эса – «2023 йил рекламаси» танловига топшириш мумкин. Иккита танловда қатнашиш нега зарур? Танловларнинг иккаловида қатнашиш шарт эмас, лекин мақсадга мувофиқ. Мана, нима учун – бунда сизда ғалаба қозониш имконияти икки мартага ортади. Шунингдек, битта кейс ёки рекламани бир неча номинацияга тақдим этиш ҳам мумкинки, бу ғолиб бўлиш имкониятини янада кенгайтиради. Лойиҳангизни маҳаллий ва халқаро ҳайъат ҳамда минглаб истеъмолчилар кўрадилар. Ва энг асосийси! Лойиҳангиз TAF!23 фестивали сайтида сақланиб қолади, бу эса мамлакатимиз тарихи демакдир. Ўтган йилда танловда 203 та бренд ва агентликнинг 268 та лойиҳаси қатнашганди.

Иккинчидан, биз биринчи марта фестивалга Night party аталмиш катта кўнгил очар дастурини киритдик, у теша тегмаган чиқишлар ва совринлар ўйинини ўз ичига олади.

Учинчидан, биз жойлашувни ўзгартирдик ва фестиваль майдонини сезиларли кенгайтирдик, бу кўргазма қисмини қўшиш ва креатив фотоҳудудлар жойлаштириш имконини берди. Ҳаммани мамлакатдаги энг яхши брендлар ва агентликларни бирлаштирувчи фестивалда қатнашишга таклиф этаман, — Диёр Мирзааҳмедов, TAF!23 фестивали ташкилотчиси.

TAF!23 миссияси – брендларни ривожлантириш, маркетинг ва реклама соҳасидаги мутахассисларни бирлаштириш ва ўқитиш. Ғояларни, брендларнинг истеъмолчилар билан коммуникацияси самарадорлигини солиштириш ва баҳолашдан, энг яхши лойиҳаларни танлаш ва совринга ҳали эришмаганларни ривожланишга рағбатлантиришдан қўрқмаслик.

TAF!23нинг асосий саналари:

  1. «2023 йил рекламаси» танловига лойиҳаларни қабул қилиш: 21 августгача;
  2. Экспертлар фикрига кўра TAF!23 танловига кейслар қабули: 4 сентябргача;
  3. Истеъмолчилар овоз бериши: 28 августдан 25 сентябргача;
  4. Маҳаллий ҳайъат овоз бериши: 18 сентябрдан 2 октябргача;
  5. Халқаро ҳайъат овоз бериши: 5 октябрь;
  6. Мукофотлаш маросими: 7 октябр;
  7. Халқаро конференция, ABC show, Night party – 7 октябрда «Анҳор» боғидаги картинг марказида.

TAF!23 фестивали доирасидаги тадбирлар тўғрисидаги батафсил ахборот учун.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмаси.

  • Бош ҳамкор – AGROBANK
  • Auto partner – Chevrolet Uzbekistan

Bugun.uz TAF!23 Тошкент реклама фестивалининг ахборот ҳамкори

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: