17:04 | 07.01.24
Binance платформасида операциялар аноним крипто-активлар, шунингдек, жиноий йўл орқали олинган крипто-активлар ва маблағлар билан амалга оширилган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance крипто-биржаси фаолиятини крипто-активлар айланмаси соҳасидаги лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлигини текширди.
Агентлик томонидан қуйидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган:
Аниқланган қоидабузарликлар асосида крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш бўйича баённома тузилиб, кўриб чиқиш ва қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун Binance крипто-биржасига юборилган.
Binance крипто-биржаси томонидан Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни ташкил этиш, жумладан, тегишли хизмат кўрсатувчи провайдер лицензиясини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмаган. Шу муносабат билан, Агентлик Қонунга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробари миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиб, уни Binance крипто-биржаси ва компания рўйхатдан ўтган юрисдикция регуляторига юборган.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 55-моддасига мувофиқ, жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: