16:50 | 06.11.23

                       

Биологик фаол қўшимчалар даволовчи таъсирга эга эмас – Санэпидқўмита

Санитария-эпидемиология қўмитаси лицензияга эга бўлмаган дори воситалари рўйхатини эълон қилди.

Санэпидқўмита фуқароларидан савдо рухсатномаси олмаган, таркиби номаълум дори воситаларини истеъмол қилмасликни сўрамоқда.

Фото: Telegram

Биологик фаол қўшимчалар, шунингдек, парҳез қўшимчалари сифатида ҳам танилган, тобора кўпроқ онлайн сотилмоқда, улар кўпинча қалбаки ёки ҳатто рухсатномасиз тарзда ишлаб чиқарилди.

«Таъкидлаш жоизки, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бу каби воситаларни ишлаб чиқаришни (қалбаки ва дори воситасини) рўйхатга олмаган, таркиби текширилиб, хавфсизлиги тўғрисида хулоса берилмаган»,- деб тушунтирган Санэпидқўмита.

Республикамизда фаолият олиб бораётган FARM FORMAT масъулияти чекланган жамияти томонидан бир қатор БФҚлар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарилган, рухсатнома БФҚ сифатида берилган бўлсада, бир пайтнинг ўзида ушбу БФҚ ва гигиеник воситалар таркиби нуқтаи назаридан дори воситалари хусусиятига эга эканлиги аниқланган:

  • Xlorofilliptim plyus эритмалари, 100 мл шишаларга қадоқланган, маҳаллий фойдаланиш учун мўлжалланган;
  • 20 мл идишларга қадоқланган Xlorofilliptim plyus спрейи;
  • Imbir Effesti s vitaminom S (Ginger Effesti Vitamin C);
  • Loroplyus (чайиш учун эритма 200 мл.);
  • Loroplyus, (томоқ учун спрей 20 мл.);
  • Betagin-FF (Betagin-FF), 50 мл шишаларда маҳаллий ва ташқи фойдаланиш учун 10% эритма;
  • Dimeksid – FF” (Dimeksid – FF);
  • Koviflazid (Coviflazid) (ичиш учун ҳамда маҳаллий қўллаш учун томчи 30 мл.);
  • Effesti klassik Cherniy Imbir (Black Ginger Effesti klassik) (тез эрийдиган гранулалари 8 гр. дан саше пакетчаларда) аслида БФҚ кўринишида ишлаб чиқаришга рухсат олинган бўлсада, дори воситаси сифатида тайёрланганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Bek Brend Pharm масъулияти чекланган жамияти томонидан баъзи – «Расторопша» номли маҳсулот қўмита томонидан таркиби текширилмаган маҳсулот савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланган.

«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолидан таркиби номаълум бўлган, хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни номаълум кимсалар ва сохта тадбиркорлардан сотиб олиб, ўзбошимчалик билан истеъмол қилмасликни сўраб қолади.», — дея хулоса қилди Санэпидқўмита.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: