13:11 | 04.03.24

                       

Бир гуруҳ ўзбекистонликлар ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

«СДС-Строй» ва «АвтоВАЗ» корхонаси томонидан ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Россияга ишлаш учун жўнаб кетди.

Ўзбекистонликларнинг бир гуруҳи ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «СДС-Строй» ва «АвтоВАЗ» корхонаси томонидан бўш иш ўринлари учун танлов ташкил этилган. Ундан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Россияга ишлаш учун жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан Тошкент ва Наманган халқаро аэропортларида фуқаролар учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: