17:11 | 09.12.23

                       

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Унда Экология вазирининг биринчи ўринбосари, Нобел мукофоти совриндори иштирок этди.

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси CОP28 доирасида БААнинг Дубай шаҳридаги «Ўзбекистон» павилонида бўлиб ўтган «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессиясида Нобел мукофоти совриндори Рае Квон Чунг, Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва бошқалар иштирок этишди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

«Тадбирдан кўзланган мақсад иқлим ўзгариши фанининг сиёсатдаги ўрнини таъкидлашдир. Иқлим ўзгариши кўп йиллар давомида деярли барча соҳаларда такрорланадиган мавзу бўлиб келган. Илмий натижаларга мурожаат қилмасдан иқлим ўзгаришини муҳокама қилиб бўлмайди. Бу, айниқса, сиёсат учун долзарбдир, чунки маҳаллий иқлим ҳаракати Ўзбекистон аҳолиси учун адолатли яшил ўтишни таъминлашда муҳим ҳисобланади» дея келтирилган вазирлик хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: