12:45 | 16.11.23 1044

«Биз бошқа йўлдан борамиз – уларга ўзбек тилини ўргатамиз» – Алишер Қодиров

Россия Давлат Думаси вице-президенти таклифи юзасидан Алишер Қодиров ва Бобур Бекмуродов муносабат билдирди.

Россия Давлат Думаси вице-президенти Пётр Толстой 14 ноябр куни рус тили давлат мақомига эга бўлмаган мамлакатлардан келган муҳожирларни Россияда хизмат кўрсатиш соҳада ишлашини таъқиқлашни таклиф қилганди.

Унинг бу таклифига Миллий тикланиш ташкилоти раҳбари Алишер Қодиров ва «Юксалиш» раиси Бобур Бекмуродов жавоб қайтарди.

«Юксалиш» ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов россиялик сиёсатчининг баёнотларига жавоб берган ва Ўзбекистон Толстойнинг боғи эмаслигини айтган.

«Фуқаролари ва давлати муаммолари билан шуғуллансин. Ўзбекистонда рус тили эркин мулоқот тили ҳисобланади. Биз иттифоқчи давлат мақомига мос келамиз. Аммо Толстой ундай эмас», – деган Бобур Бекмуродов.

Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров ҳам россиялик депутатнинг таклифига муносабат билдирган.

«Спикер ўринбосари Толстойга жавобан ўзбек тилини билмайдиган ходимларни ишдан бўшатишни таклиф қилишимиз керак. Бошқа йўлдан борамиз – уларга ўзбек тилини ўргатамиз ва сиз ўзингиз ишлашни ўрганасиз. Бу рус тилига ҳақиқий ҳурматга олиб келиши мумкин»,- деди депутат.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1223
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 544
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 820
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 856
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1513
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 709