13:23 | 31.08.21

                       

«Биз секин-секин ‘Янги Тошкент’ни қурамиз, баҳаво жойларга қараб кетяпмиз» — Президент

Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси ҳақида гапирди

Тошкент вилоятидаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасининг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси тўғрисида гапирди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: Масс-медиа фонди матбуот хизмати

Маълум бўлишича, «Янги Тошкент» лойиҳаси тахминан 2−3 ой ичида оммага тақдим этилади.

«Секин-секин Тошкентдан Тошкент вилоятига қараб кетяпмиз. Баҳаво жойларга қараб кетяпмиз. Биз секин-секин «Янги Тошкент»ни қурамиз. Лекин янги баҳаво жойда бўлади. Бу томонга қараб, мана шу одамларимизни ўргатиб, катта лойиҳа устида анчадан бери ишлаяпмиз.

Кўпларингиз ўйлашларингиз мумкин, нима учун бу Тошкентдан узоқ жойда деб? Тошкентда энди қурилиш қилмаймиз, Тошкентни яшил ҳудудга айлантирамиз.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ тумани билан режалаштирилган ишлар ҳақида гапирган.

«Шу Бўстонлиқ тумани билан келажакда мана шу уйғунликда, иложи борича ҳамма янги қурилишларимизни Тошкентда эмас, янги режалар билан, халқимиз билан битта нарсани айтмоқчиман, ҳар бир қўйган ғиштимизни ҳам халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз. Мана шуни ҳамма билиши керак», — деди президент.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюргани хабар қилинган. Шунингдек, у Мустақиллик монументининг очилиш маросимида Биринчи Президентни эслаганди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: