12:09 | 28.10.23 1531

БМТ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилди

АҚШ ва Исроил бунга қарши чиқди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгаши зудлик билан гуманитар сулҳ ва сулҳ тузишга чақирувчи резолюция лойиҳасини қабул қилган. Бу ҳақда БМТ расмий саҳифасида маълумот берган.

Фото: БМТ

Лойиҳани 120 давлат, жумладан Россия ва Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлаган бўлса, 14 та давлат, шундан АҚШ, Исроил, Австрия, Чехия, Хорватия ва Венгрия бунга қарши чиққан.

Шунингдек, 45 та мамлакат бетараф қолган ва 14 та давлат овоз беришда қатнашмаган.

Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн резолюцияни «шармандали чақириқ» деб атаган ва ҲАМАС йўқ қилинишини ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида ўзининг кенгайтирилган тартибдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлагани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу давлатдаги ўзбекистонликлардан элчихонага вақтинчалик келмай туришни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраганди.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 83
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1683
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1060
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 650
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 572
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1317