16:15 | 09.12.23

                       

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов мавзуга оид учрашувда иштирок этди.

БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши конференцияси доирасида UNFCCC Ижрочи директори Саймон Стилл, БМТ Бош котиб ўринбосари ва бошқалар иштирок этди. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирда нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши бўйича самарали мослашув бўйича чора-тадбирлар кўриш тарафдори эканлигини билдирди.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Конвенция котибияти билан ММRни ишлаб чиқишда ресурсларни жалб қилиш ва техник ёрдам кўрсатиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Асосий мақсад мамлакатлар, жумладан, кам ривожланган давлатлар, ривожланаётган кичик орол давлатлари ва бошқа заиф мамлакатларга иқлим ўзгаришига мослашишга ёрдам берадиган ғоялар ва стратегияларни аниқлашга қаратилган.

UNFCCC Ижрочи котиби Саймон Стилл иқлим барқарорлигига эришиш учун ММR муҳим эканлигини таъкидлади. Бошқа давлатлар вазирликлари раҳбарлари ҳам асосий мослашув масалалари бўйича ўз позицияларини билдирдилар.

Фото: Экология вазирлиги матбуот хизмати

Рабаб Фотима ўз нутқида 2024 йил июн ойида Руанданинг Кигали шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТнинг Учинчи конференциясида Миллий мослашув режалари ва минтақавий ҳамкорлик каби ташаббусларни илгари суриш лозимлигини қайд этди.

Тадбир якунида БМТ Тараққиёт дастури томонидан 30 та давлатда Миллий мослашув режаларини ишлаб чиқиш қўллаб-қувватланиши борасида келишувга эришилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: