17:25 | 07.08.23
Сўлим манзаралари ва диққатга сазовор жойлари билан Бодрум ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Туркияда ёз таътили ҳақида сўз кетганда, энг кўп тилга олинадиган манзиллардан бири Ўрта Ер ва Эгей денгизларининг туташган нуқтасида жойлашган Бодрумдир. Сўлим манзаралари ва тарихий диққатга сазовор жойлари билан Бодрум ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Бодрум ёрқин ва дунёга машҳур тунги ҳаёти, мовий круизлардан сув остига сайрларигача бўлган ноёб ҳиссиётлар ва барчани мамнун эта оладиган чексиз хилма-хилликни тақдим эта олади. Бундан ташқари, минтақадаги ресторанларда турк ва жаҳон ошхонасининг ёрқин таомлари мавжуд.
Ўрмон манзарали кўрфазлари, «мовий байроқ» эга бўлган олтин қумли соҳиллари ва зилол сувлари Бодрумнинг ўзига хос хусусиятларидан фақатгина бир қисми. Ушбу манзилдаги ҳар бир йўл ажиб кўрфазларга олиб чиқади. Гумбет, Битез ва Туркбуку каби машҳур Бодрум соҳилларида қуёш ва мусаффо ҳаводан роҳатланиш билан бир қаторда, соҳилнинг махсус кўнгилочар клубларида кечани кўтаринки кайфиятда ўтказишингиз мумкин.
Туркиядаги мовий саёҳат тушунчасининг ватани бўлган Бодрум ҳар йили сон-саноқсиз денгизчиларни яхта ва қайиқларида ўзига жалб қилади. Гумушлук, Битез, Яликавак, Аспат, Женнет ва Иассослар круиз саёҳатлари учун энг машҳур кўрфазлардан.
Жаҳон тажрибасидаги беш юлдузли меҳмондўстлик ва ўзгача ҳиссиёт уйғота оладиган биринчи даражали турар жой имкониятлари Бодрумнинг биринчи даражали талабларидан. Йирик халқаро меҳмонхоналардан тортиб турк меҳмонхоналар тармоғигача, бутик меҳмонхоналардан ҳашаматли дам олиш масканларигача Бодрум бебаҳо турар жой имконияти ҳисобланади.
Замонавий жиҳозлар, VIP хизматлар, хусусий соҳиллар ва бассейнлар каби эксклюзив меҳмонхона хизматлари билан жиҳозланган Бодрум меҳмонхоналарида замонавий ва қулай турар жойлар ўз меҳмонларини кутмоқда. Бодрумнинг меҳмонхоналарида дунёга машҳур кўплаб ресторанлар ҳам бор.
Бодрум ўзининг барра ўтлари, денгиз маҳсулотлари ва Эгей лаззатлари билан бойитилган ресторанлари, шунингдек, жаҳон ошхонасининг энг яхши намуналарини тақдим этувчи овқатланиш жойлари билан машҳур.
Бодрум Измир билан биргаликда, Эгей ва Ўрта Ер денгизи таомлари билан бу йил Мichelin Guide қўлланмасининг Туркия харитасида энг янги йўналишлардан бири бўлади. 2023 йил 9 ноябрда Бодрумдаги Мichelin юлдузли ресторанлар Истанбулда ўтказиладиган махсус маросимда эълон қилинади.
Танланган ресторанлардан бирида овқатланиб, Бодрумдаги қуёш ботиши билан ўзгача Мichelin маросимидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Бодрум ўзининг тарихий масканлари, ёдгорликлари ва тарихни эслатувчи тор кўчалари билан очиқ осмон остидаги музейни эслатувчи сеҳрли манзил ҳисобланади.
Бодрум мусаффо сувлари, гўзал соҳиллари ва тарихий манзиллари ила ташриф буюрувчиларга унутилмас ҳотиралар қолдиради. Шаҳар Каря, Форс, Эллин, Рим, Шарқий Рим ва Усмонли империялари каби турли маданиятларга гувоҳ бўлган. Ушбу даврларга оид асосий манзилларни шаҳарда ҳам топиш мумкин. ХV асрда Родос рицарлари томонидан қурилган Бодрум қалъаси ва қалъа ичида жойлашган сув ости музейи Бодрумнинг тарихий қийматини яхшироқ тушуниш имконини берувчи маскан саналади. 1995 йил Европа «Йил музейи» мукофотига сазовор бўлган музейда кўплаб тарихий асарлар билан танишиш мумкин. Бундан ташқари, Бодрумда кўриш шарт бўлган жойлардан бири бу қадим дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган Галикарнас ҳаробалари бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: