12:33 | 08.04.24
Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси ходимлари қийин молиявий аҳволда қолган ўзбекистонлик учун чипта сотиб олиб, уни Ўзбекистонга кузатиб қўйган.
Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, 1981 йилда туғилган М.М. Ўзбекистонга қайтиш учун молиявий ёрдам ёрдам сўраб Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасига мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, М.М. 4 март куни Гуржистондаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаш мақсадида Тошкентдан Боку орқали Тбилисига учган. Гуржистонга етиб келганидан сўнг, Тбилиси аэропортида номаълум сабабларга кўра унинг мамлакатга кириши тақиқланади ва М.М. Бокуга қайтариб юборилади. Бокуга қайтиб келган М.М. яна чипта сотиб олиб Гуржистонга учади. Иккинчи уринишда ҳам Тбилисига кириш имконсиз бўлади. Оқибатда М.М. пулсиз қолиб, бир неча кунини Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев аэропортида ўтказади.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ҳомийлар кўмагида М.М. учун чипта сотиб олиб, уни Ўзбекистонга кузатиб қўйган.
Аввалроқ, Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: