15:31 | 11.02.24

                       

Болалар омбудсмани қатор ваколат ва мажбуриятларга эга бўлмоқда

Сенатда Болалар омбудсманига доир қонун кўриб чиқилди. Ҳужжат билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг қонунийлик, мустақиллик, адолатлилик, инсонпарварлик, камситишга йўл қўймаслик, холислик, очиқлик ва бола ҳуқуқларининг устуворлиги каби асосий принциплари белгиланмоқда.

Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди.

Ҳужжат билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг қонунийлик, мустақиллик, адолатлилик, инсонпарварлик, камситишга йўл қўймаслик, холислик, очиқлик ва бола ҳуқуқларининг устуворлиги каби асосий принциплари белгиланмоқда.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига сайланиш куни йигирма беш ёшга тўлган ва камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 5 йил муддатга Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан сайланиши назарда тутилмоқда.

Қонунда Болалар омбудсманининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланмоқда. Қонунга боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий тартиб сифатида киритилмоқда.

Бундан ташқари, Болалар омбудсмани маърузаси Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида ҳар йили эшитилиши назарда тутилмоқда. Болалар омбудсмани бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганини аниқланганда, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига тақдимномалар киритиши мумкинлиги акс эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: