15:41 | 30.05.24
Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади. Оромгоҳлар ҳудуди 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага берилади.
«Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:
Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.
Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: