11:21 | 07.04.23 711

Бош прокуратура блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ қўшимча маълумот берди

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан унинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

MittiVine тахаллуси билан танилган вайнер Фарҳод Маннопов 5 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган клиникалардан бирида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура Чилонзор тумани прокуратураси томонидан унинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тергов давомида жарроҳлик амалиётини ўтказган клиника шифокорлари, анестезиолог ҳамда марҳумнинг танишлари, шунингдек, жами 15 нафар шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Шу билан бирга, жиноят иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тайинланган хизмат текшируви хулосаси олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган.

Бундан ташқари, жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетмоқда.

Дастлаб олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этганлиги ҳақида кўрсатма олинган.

Бироқ тергов давомида ушбу важ ўз тасдиғини топмагани сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а» бандидан 116-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Маълумот учун, MittiVine тахаллуси билан ижод қилиб келган таниқли вайнер Фарҳод Маннопов бассейнда бошидан ва бурнидан жароҳат олиб, операция қилинган. Аммо операциядан сўнг комага тушиб, ўзига келмай 5 мартга ўтар кечаси вафот этган. Бош прокуратура томонидан блогернинг вафоти юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1650
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1302
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094