0:02 | 17.01.24

                       

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Ўринбосар иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ҳам ҳисобланади.

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шамсиддин Соҳибназаров

Шамсиддин Соҳибназаров 2023 йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди ва тайинловга қадар ҳам ушбу ишда фаолият юритаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилиши айтилиб, департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланиши, унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: