10:15 | 28.05.24

                       

Бўстонлиқда Lacetti ёниб кетгани бўйича маълумот берилди

Бўстонлиқда Lacetti ёниб кетгани бўйича маълумот берилди. Машина ичидаги ҳайдовчиси билан бирга ёнаётгани айтилган эди.

Бўстонлиқда содир бўлган автоҳалокатда Lacetti ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 27-май куни соат таҳминан 21:45 ларда Бўстонлиқ туманида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи У.Ш «Ласетти»да рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда машинанинг двигателида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВБ ўт ўчирувчилари томонидан ўчирилган.

Ушбу йтҳ ва келиб чиққан ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва йўловчининг соғлиғига зиён етмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: