11:35 | 01.01.24

                       

Бўстонлиқдаги дам олиш масканларига олиб борувчи йўл 10 январгача бир томонлама бўлади

«Амирсой», «Чимён» ёки «Билдирсой»га боришдаги автомобил йўлида бир томонлама ҳаракат ташкил этилгани хабар қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой», «Чимён» ёки «Билдирсой» каби дам олиш масканларига боришда 4Р6 автомобил йўли бўйлаб «Юсуфхона» чорраҳасигача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилгани ҳақида хабар берди.

Тоғдаги дам олиш масканларига боришда ҳайдовчилар йўлда тўхтаб сунъий тирбандликни юзага келтирмасликлари ЙПХ ходимлари томонидан назоратга олинган.

ЙҲХБ ҳайдовчилардан қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: