14:29 | 02.02.24

                       

Бўстонлиққа борувчилар учун йўлнинг айрим қисимларида бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

Дам олиш масканларида ҳафта охирида фуқаролар ташрифи одатдагидан кўп бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларида шанба ва якшанба кунлари фуқаролар ташрифи одатдагидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Амирсой, Белдерсой, Чимён каби дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда ЙТҲ ва тирбандликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Режага кўра, 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобиль йўлининг 57-километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, янги йил кунларида ҳам Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: