13:02 | 24.05.24
Ботир Қобилов Гарвардда докторлик унвонини олган илк ўзбекистонлик бўлди.
Ўзбекистонлик иқтисодчи Ботир Қобилов Гарвард университетида докторлик унвонини олди. Бу ҳақида Висконсин университети докторанти Беҳзод Ҳошимов ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
«Дўстим, ҳаммуаллифим, подкастдошим ва қадрли акам — Ботир Кобилов бугун Ҳарвард Университетидан докторлик унвонини олдилар.
Ботир ака билан фахрланамиз. Ватанимиз, миллатимизга Ботир акадек олимлар муборак бўлсин. Ботир ака Ҳарвардда докторлик қилган биринчи Ўзбекистонлик бўлдилар. Бундан ҳам катта ютуқ ва зафарлар тилаб қоламиз!», — дейди Беҳзод Ҳошимов.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: