15:45 | 20.12.23

                       

Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳибсга олинди

У айрим тадбиркорларга суғурта кафолатлари асосида божхона тўловларини кечиктириб тўлашга шароит яратиб берган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Божхона қўмитаси божхона тўловлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, божхона тўловлари бўлими бошлиғи Соҳиб Р.Н. ҳибсга олинган.

Соҳиб Р.Н. пул эвазига айрим тадбиркорларга суғурта кафолатлари асосида божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат беришга шароит яратиб бергани учун фирибгарлик, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солиқ идораларининг бир нечта мансабдор шахслари ҳибсга олингани хабар қилинганди. Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари қамоққа олингани билдирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: