13:11 | 21.02.24

                       

Британия инвесторлари Ўзбекистоннинг телекоммуникация соҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

Британиянинг «Stephen Simeon Limited» компанияси Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган «Узтелеком» тасарруфидаги мобил алоқа минораларини хусусийлаштириш ҳисобига алоқа бозорида янги тижорат тизимини яратишга ҳамда бу лойиҳага 10 миллион доллар сармоя киритишга тайёр эканини билдири.

Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг «Stephen Simeon Limited» компанияси директори Бийи Олоко билан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Учрашув давомида Бийи Олоко Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган «Узтелеком» тасарруфидаги мобил алоқа минораларини хусусийлаштириш ҳисобига алоқа бозорида янги тижорат тизимини яратиш истагида ҳамда бу лойиҳага 10 миллион доллар сармоя киритишга тайёр эканини билдири.

Музокаралар якунида Британия томони 18-20 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилаётган «Offshore Outsourcing Tour» тадбирига ҳамда 2 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумига қатнашиш истагини билдирди.

Маълумот учун, «Stephen Simeon» консалтинг-технологик компанияси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, «Thames Valley Park» юқори технологиялар парки ҳудудида жойлашган. Ушбу парк ҳудудида йирик компаниялардан тортиб стартапларгача бўлган 8 мингдан ортиқ технология қароргоҳлари мавжуд. Асосий фаолияти – телекоммуникация, IT бизнес ечимлари ва хизматлари, бизнесни трансформация қилиш ва корпоратив бошқарув. Африка ва Европа давлатлари, АҚШ ва Британияда лойиҳалар амалга ошириб келмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: