10:11 | 23.02.24

                       

Британия Ўзбекистон билан металлни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи

Британиянинг «Sackers» компанияси Ўзбекистон билан металларни қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва шу ўринда уларни экспорт қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг «Sackers» металлни қайта ишлаш компанияси директори Девид Доддс билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Суҳбат давомида рангли ва ноёб металларни қайта ишлаш бўйича корхона ташкил этишда хорижий компанияни мамлакатимизга инвестор сифатида жалб қилиш ҳамда ушбу товарларни Британия бозорига экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Британия томони Ўзбекистон билан металларни қайта ишлаш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш ва шу ўринда уларни экспорт қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида мазкур масалани тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Маълумот учун, «Sackers» компанияси 1929 йилда ташкил топган бўлиб, йилига 35 миллион фунтга тенг бўлган металларни қайта ишлайди. Ташкилот қора ва рангли металлар, шу жумладан алюминий, мис, қўрғошин, зангламайдиган пўлат, электроника, кабеллар, симлар импорти ва қайта ишлашига ихтисослашган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: