7:59 | 15.02.24

                       

Британия Ўзбекистондаги графит конларини ўзлаштиришга қизиқиш билдирмоқда

Питер Маргейттс Британия компаниялари Ўзбекистонда графит конларини излаб топиш, ушбу жабҳада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Унинг айтишича, 2 февраль куни Қашқадарё вилоятига буюрган ишчи сафари жуда самарали кечган.

Ўзбекистон элчихонасида «Uzbekistan Business Consultants» компанияси бошқарувчи директори Питер Маргейттс билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, юртимизга хорижий сармояларни жалб этиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Питер Маргейттс Британия компаниялари Ўзбекистонда графит конларини излаб топиш, ушбу жабҳада янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Унинг айтишича, 2 февраль куни Қашқадарё вилоятига буюрган ишчи сафари жуда самарали кечган.

«Сафар давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари билан музокаралар ўтказдик. Шунингдек, Ўзбекистондаги конларда давлат хусусий шериклик асосида ҳаётга тадбиқ этиладиган сармоявий лойиҳалар тақдимоти билан танишдим», — деди у. Учрашув якунида мазкур соҳада инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: