21:01 | 24.01.23
Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.
Ўзбекистонда журналистлар ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади
Президент қарорига кўра, эндиликда ички ишлар органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида доимий фаолият юритувч жамоатчилик кенгашлари тузилади. Кенгаш таркибидан соҳа фахрийлари ва олимлардан ташқари журналистлар ҳам ўрин олади.
Қуйидагилар жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
Шунингдек:
Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағлар академик лицей жамғармасида жамланиб, унинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг ойлик маошига, 50 фоизи академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш ҳамда бошқарув-ёрдамчи ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача совиши маълум қилинди
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида 23 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларига совуқ ҳаво массаси кириб келиб, ҳарорат -5 дан -18 даражагача совиши маълум қилинди. Шунга кўра, 15 кун давомида амалга оширилган ишлар янада кучайтирилган ҳолда давом эттирилиши ва штаблар фаолиятини ҳам тўхтатмаслик бўйича топшириқ берилди.
Йиғилишда жамоат транспорти, коммунал соҳа ва чиқинди ташиш махсус техникалари, қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус транспорт воситалари учун алоҳида газ қуйиш шохобчаларини бириктириб бериш керкалиги таъкидланди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда қаз қазиб олиш ҳажмини 2022 йилдаги 51,7 миллиард куб метрдан 56,3 миллиард куб метрга етказиш имконияти мавжуд. Қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига 1,6 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш мумкин.
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 32,8 миллиард куб метрга етказиш учун қиймати 5,7 триллион сўмга тенг 744 та геологик-техник тадбирларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилган.
Энергетика вазирлиги эса табиий газ ва электр энергияси, кўмир ва мазут импорти билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиқиши, бошқа муқобил ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиши, келишувларга эришиш бўйича олдиндан барча зарур тадбирларни амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Санэпиднинг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради ёхуд «инсофли хакер»
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради. Сайтни бузиб кирган хакер қолдирган хабарда 4 кун давомида cайт хавфсизлигини кузатганини, эмейл орқали ҳам хат жўнатиб, камчиликдан огоҳлантирганини, бироқ ҳеч ким бунга эътибор бермаганини маълум қилган.
Хакер сайтнинг хавфсизлиги абгор аҳволдалигини исботлаб, ҳатто ундаги камчиликларни ҳам тўғрилаганини, сайтга эса ҳеч қандай зарар етказилмаганини қўшимча қилган.
Ўзбекистондаги ёнғин Қирғизистондан сув олиб келиб ўчирилди
Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегара ҳудудидаги қишлоқлардан биридаги молхонада ёнғин келиб чиқди. Аҳоли сувдан фойдалана олмагани сабаб Қирғизистон чегарачиларидан ёрдам сўраган ва қўшни давлат ҳудудидаг ўтиб, олиб келинган сув билан ёнғин ўз вақтида ўчирилган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқаролар бирор муаммога дуч келганда уни қонун доирасида ҳал қилиш учун яқин атрофдаги чегара бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган.
Тошкент вилоятида онасига тиббий ёрдам кўрсатган фельдшерни калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Маълум қилинишича, 23 январь куни соат 16:30 ларда тез ёрдамга тушган мурожаат бўйича фельдшер ва шифокор тумандаги «Қорабўриқ» МФЙга етиб борган. Хонадонда йиқилиб, жароҳат олган беморга ёрдам кўрсатилаётган пайтда унинг ўғли келиб, чақирув бўйича аёл ҳамшира эмас, эркак шифокорлар келганидан норози бўлиб, жанжал кўтарган.
Шунга қарамай, аёл шифохонага олиб борилган. 24 ёшли унинг ўғли эса қабулхонадан чиқишда фельдшерни шериклари билан қарши олган ва уриб, тан жароҳати етказган.
Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахлик эркак хонадонида бўри сақлаб келаётгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Ховос туманда ўтказиладиган кўпкарига бўри олиб борилиши ҳақида айтилган видео тарқалди. Маълум бўлишича, Зомин тумани «Туркман» МФЙда яшовчи фуқаро хонадонида бўрини ноқонуний равишда тутқунликда сақлаб келган.
Шунга кўра, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-бандига асосан БҲМнинг 10 баравари (3 миллион сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Қашқадарёда эр-хотин ҳамда уларнинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари ис газидан вафот этди
Қашқадарё вилояти Касби туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 23 январь куни туманнинг Қамаши қишлоғида 1992 ва 1995 йилларда туғилган эр-хотин ва уларнинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари қўлбола иситиш печкаси дудбўронидан чиққан ис газининг хонага тўпланиши оқибатида заҳарланиб, вафот этган.
Уларнинг вафот этиш сабабини аниқлаш бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади
Ўзбекистон ҳамда Россиянинг «Газпром» компанияси газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан «йўл харитаси»ни имзолади.
Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» компанияси директорлар кенгаши аъзоси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтган. Унда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқди.
Шунингдек, учрашувда Алексей Миллер ҳамда Жўрабек Мирзамаҳмудов газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.
Ўзбекистонда 2022 йили автомобилларга талаб рекорд даражада ошди
Ўзбекистонда 2022 йилда автомобиль савдоси 2021 йилга нисбатан 2 баробарга ўсгани маълум бўлди. Савдо ҳажми йил давомида 87 фоизга ўсиб, 1,4 миллион автомобиль сотилган. Ўсиш тенденцияси декабрь ойига келиб бир неча маркалар бўйича шартномалар вақтинча берилмагани сабаб тўхтаган. Шундай қилиб, декабрь ойида ноябрдагига нисбатан 32 фоизга кам ёки 107 мингдан ортиқ автомобиль сотилган. Шунга қарамай, талаб юқорилигича қолган.
Иккиламчи бозорда эса 2021 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп ёки 1,1 миллион дона автомобиль сотилган.
Дунёда нима гап?
Швециядан сўнг Нидерландияда ҳам Қуръон китоби ёқиб юборилди
Аввалроқ Шевцияда Қуръон китобининг ёқиб юборилиши мусулмон оламининг кескин эътирозига сабаб бўлганди. Энди эса худди шу ҳолат Нидерландиянинг Гаага шаҳрида ҳам такрорланди. Бу сафар Нидерландиялик сиёсатчи «Пегида» гуруҳи раҳбари омма олдида мусулмонларнинг муқаддас китобини намойишкорона тарзда йиртиб, тиртилган варақлар устида сакраган ва сўнг уларни ёққан.
Маълум бўлишича, полиция унга Қуръон китобини ёқмаслик шарти билан намойиш ўтказишга рухсат берган. Шунга қарамай, у бу ишни амалга оширган.
Туркия туфайли Швеция НАТОга аъзо бўла олмаслиги мумкин
Швециялик сиёсатчи томонидан Стокгольмда Қуръон китобининг ёқиб юборилиши ортидан мамлакатнинг Туркия билан алоқалари таранглашди. Туркия НАТО аъзоси бўлиб, Финландия ва Швеция ушбу ташкилотга қўшилиш учун ариза берганди. Юқоридаги воқеадан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон фақат Финландиянинг ташкилотга қўшилиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Маълумот учун, НАТО таркибига янги аъзоларни қабул қилиш унинг барча аъзоларининг консенсуси — якдил қарори орқали қабул қилинади. Биргина давлат ҳам қўллаб-қувватламаса, ташкилтга янги аъзо қабул қилиш мумкин бўлмайди.
Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: