10:24 | 13.03.24

                       

«Очиқ бюджет» порталининг фаолияти тикланди

Бироз аввал «Очиқ бюджет» порталига кириб бўлмай қолганди. Ҳозирда сайт ишламоқда, энди фуқаролар «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз беришлари мумкин.

Бугун, 13 март куни «Очиқ бюджет» порталида ташаббусли буджетлаштириш лойиҳалари бўйича овоз бериш босқичи бошланиши керак эди. Лекин сайтга кириб бўлмай қолганди. Айни вақтда портал фаолияти тикланди.

Овоз бериш — 1 апрель соат 23:59 гача давом этади.

Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг биринчи мавсуми доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни молиялаштиришга қарийб 3,02 триллион сўм йўналтирилиши кутилмоқда. «Очиқ бюджет» портали маълумотларига кўра, 9443 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 35 575 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 28 919 таси маъқулланган.

Шу йилги мавсумдан бошлаб овоз бериш жараёнига «Бир фуқаро, бир овоз» тамойили жорий этилмоқда. Мақсад — овоз йиғиш учун оммавий равишда SIM-карта харид қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш.

Аввалроқ 2024 йилдан бошлаб «Очиқ бюджет» портали орқали фуқаролар умумхалқ боғлари ва парклари яратиш бўйича 250 миллион сўмгача бўлган ташаббусларни илгари суриши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: