22:43 | 13.02.24

                       

Бухоро аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқиш уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозир мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро аэропорти чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика ашёларини олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

У хорижий йўналишдаги авиарейс орқали учиб кетиш арафасида фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилган вақтда юклар орасида 4 дона қадимий танга борлиги аниқланди.

Ҳозир мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: