10:33 | 29.02.24

                       

Бухоро тиббиёт институтининг 20 ёшли ҳиндистонлик талабаси талабалар турар жойида вафот этди

Бухоро тиббиёт институтининг 20 ёшли ҳиндистонлик талабаси талабалар турар жойида вафот этди. Шаҳар прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишларини бошлади. Аввалроқ Олмалиқдаги цехда содир бўлган фалокатда 3 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлганди.

Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмел кеча, 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон фуқароси, аълочи талабаларимиздан бири Навас Насмел вафот этди.

РСТEИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган. Ўз вақтида маъмурият томонидан Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилинган.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, Бухоро давлат тиббиёт ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олмалиқдаги цехда содир бўлган фалокатда жабрланган ҳиндистонликларнинг аҳволи маълум бўлди. Уларнинг 3 нафари воқеа жойида вафот этган бўлиб, 27 нафарига зудлик билан тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: