15:41 | 09.11.23
Бухоро шаҳри ҳақида қизиқарли фактлар ва маълумотларни билиб олинг. Фото ва видеолар
Бухоро Ўзбекистондаги энг қадимий маданий марказлардан биридир. Қадим тарихга эга шаҳар йилнинг ўн икки ойида туристларни ўзига чорлайди. Республиканинг турли вилоятларидан ҳамда дунёнинг турли ўлкаларидан сайёҳлар шаҳарга келадилар. Бухородаги бой тарих ва маданий-тарихий обидалар кишини ҳайратга солади.
Мундарижа:
2. Бухоро номининг келиб чиқиш тарихи
5. Республика тарихидаги илк пойтахт
6. Бухородаги тарихий ва маданий ёдгорликлар ҳамда архитектура
Бухоро қадим замонлардан ўлкада мавжуд бўлган давлатларга пойтахт вазифасини ўтган шаҳардир. Бухоро шарқнинг маълум ва машҳур шаҳарларидан бири бўлиб, милоддан олдинги VI асрда асос солинган. Шаҳар тарихи Афросиёбнинг куёви Сиёвуш номи билан боғлиқ. Таъкидланишича, шаҳарга Сиёвуш томонидан асос солинган. Бухоро тарихига оид маълумотларни тарих китобларидан, жумладан тарихчи Наршахийнинг «Бухоро тарихи» китобидан билиб олишингиз мумкин.
Бухоро қадимда қандай номлангани номаълум. Биз шаҳарга оид маълумотларни қўшни цивилизацияларга тааллуқли манбалардан билишимиз мумкин. Хусусан, шаҳар милодий V асрда «Нюми» номи остида, хитой манбаларида учрайди. Тан сулоласи солномаларида эса, шаҳар номи ўзгаришга учраган ҳолда, «Ан (Анго), Анси, Бухо (Бухе, Фухе)» тарзида учрайди. Вақт ўтиши билан топонимда ўзгаришлар кузатилади.
Араб манбаларида шаҳар номи «Бумискат», «Мадинат ус-суфрия» деб қайд этилган. Шунингдек, шаҳар номидаги «бухор» сўзи «санамлар турган ибодатхона» маъносини англатади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Бухоро номи ислом дини кириб келишидан олдин, будпарастлик замонига бориб тақалаши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бухоро атамаси дастлаб IV-V-асрларда, Бухорода зарб қилинган мис тангаларда учрайди
Олимлар томонидан Бухоро шаҳри неча йиллик тарихга эга эканлигини аниқлаш мақсадида қазишмалар олиб борилган. Жумладан, воҳада жойлашган археологик ёдгорликлар бўлмиш Пойкенд, Қўрғони Вардонзе, Варахша, Ромитон, Хўжа Бўстон, Оқсочтепа ҳамда Қўзимтепаларда катта масштабли изланишлар ўтказилган. Ёзма манбалар ва археологик топилмалар ўзаро қиёсланиши натижасида қуйидагича хулосага келинган:
«Зарафшон дарёсининг қуйи қисмида жойлашган дастлабки манзилгоҳлар милоддан аввалги 2-минг йилликнинг 2-ярмига тўғри келиб, улар синчли ярим ертўлалардан иборат бўлган. Қуриб қолган Моҳондарё тармоғи минтақасида олиб борилган тадқиқотлар эса, буни тасдиқлайди».
Кейинчалик, милоддан аввалги VI-V асрларда Зарафшон дарёсининг йирик тармоқлари дельталари жойлашган ерларда мустаҳкамланмаган манзилгоҳлар вужудга келган.
Бухоро шаҳри ўрта асрларда ҳам минтақадаги энг стратегик ва муҳим шаҳрлардан бири бўлиб қолди. Шунингдек, шаҳар бу даврда маданий-маърифий жиҳатдан ҳам анча юксалган. Бухоро ўрта асрларнинг энг буюк сулолалари учун ҳам аҳамиятли шаҳар бўлиб:
Келаси давр тарихида, хусусан, Ўзбекистоннинг ХХ аср тарихида Бухоро феномени ўзига хос аҳамиятга эга. Чор Россияси томонидан босиб олинган Марказий Осиёда советлар инқилобидан сўнг ўзгача муҳит, ўзгача вазият юзага келган. Янги ҳукумат ўлкада замонавий давлат тузумини қарор топтиришга ҳаракат қилишди.
1925 йилнинг 17 февралида Бутунўзбек Советларининг биринчи таъсис қурултойи ўтказилди. Унда «Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил топиши тўғрисида Декларация» қабул қилиниб, мамлакат тарихидаги илк пойтахт сифатида Бухоро шаҳри танланган.
Бухоро бамисоли осмон остида жойлашган «музей шаҳар»дир. Бу ерда минтақа тарихини ўзода акс эттирган ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар ҳамда туристик марказлар ўрин олган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: