10:33 | 21.11.23

                       

Бухорода 1,4 млрд сўмлик чорва молларини талон-торож қилганлар ушланди

МЧЖнинг собиқ раҳбари эса ташкилот биносини яширинча гаровга қўйиб юборган.

Бош прокуратура Департаментининг хабар қилишича, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 1,4 млрд сўмлик чорва молларини ўзлаштириш ҳолати аниқланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати

Яъни, тумандаги «Қ.Н.» МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган 1,4 млрд сўмлик 4231 та чорва молларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.

Шунингдек, МЧЖнинг собиқ раҳбари Ф.Д. таъсисчиларнинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар расмийлаштирган ҳамда ташкилот биносини «Ф.Ф.» МЧЖга банк муассасасидан ажратилган 550 миллион сўм кредитига гаров таъминотига қўйиб юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмда имтиёзли нархларда сотилиши керак бўлган кўмир, Андижон давлат университетида талабаларга бериладиган қарийб 40 миллиард сўм пул талон-торож қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: