15:07 | 11.09.23

                       

Бухорода 123 ёшли аёл вафот этди

Аёл вафотидан аввал дунёнинг энг ёши улуғ кишиси бўлган бўлиши мумкин.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаб келган Райҳон Дилова исмли аёл кеча, 10 сентябр куни 123 ёшда вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, аёл 1900 йилнинг 1 январида туғилган. У айни пайтгача Ўзбекистон ва балки бутун дунёдаги энг ёши улуғ инсон бўлган.

Маълум қилинишича, Дилованинг бир опаси ва икки синглиси бўлган. Унинг турмуш ўртоғи Билбек Норов 1993 йилда 93 ёшида вафот этган. Уларнинг икки қизи, юзлаб невара, чевара ва эваралари бор.

Маълумот учун, Science Focus нашри томонидан 2023 йилнинг май ойида айни пайтда ҳаёт бўлган энг ёши улуғ инсон сифатида испаниялик Мария Браняс Морера исмли аёл келтирилган. У ўшанда 116 ёшда экани қайд этилган. Мария Браняс 1907 йил 4 мартда туғилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: