10:53 | 26.05.24

                       

Бухорода 2 минг долларга тил сертификатини олиб бермоқчи бўлган устоз ушланди

ДХХ Бухоро ва Қорақалпоғистонда 2 минг долларга тил сертификатини олиб бермоқчи бўлганларни ушлади.

Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний йўллар билан сертификат олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Бухоро туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Ш.Ш. фуқаро М.Ж.га танишлари орқали «Миллий тил сертификати»ни олиб бериши эвазига 2 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда С.О. исмли шахс фуқаро А.Б.ни танишлари ёрдамида TOEFL iBT номли C1 сертификатини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 1 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: